Севги башорати — Эртага — Gor.uz
Эртага

Севги башорати

Гороскоп на 2026-08-20
Қўй (21.03-20.04)

Қўй (21.03-20.04)

Бугун шахсий ҳаётингизда сизни қандайдир катта ва ёруғ қувонч кутмоқда. Уни сиз учун махсус тайёрлашадими ёки у тўсатдан содир бўладими – юлдузларга номаълум, аммо унинг бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Фақат уни ўтказиб юборманг, пайқаб олинг, эътибор беринг!

Батафсил →
Эгизаклар (22.05-21.06)

Эгизаклар (22.05-21.06)

Бу куни сиз мўъжизалар ва сеҳр-жодуни жуда хоҳлаб қоласиз. Аммо уларни кутадиган жой бўлмагани учун, ўз қўлларингиз билан яратишга тўғри келади. Бунинг устига, нафақат ўзингиз учун, балки севган инсонингиз учун ҳам: у ҳам эртакни соғинган. Ҳали ҳақиқий сиҳргар бўлмасангиз-да, фақат ўрганаётган бўлсангиз ҳам, сизда ҳаммаси албатта уддасидан чиқади!

Батафсил →
Қисқичбақа (22.06-22.07)

Қисқичбақа (22.06-22.07)

Бугун сиз ва сизнинг жуфтингиз болалар билан, афзали мактабгача ёки кичик мактаб ёшидаги болалар билан мулоқот қилишингиз керак. Аллақачон ота-она бўлиш бахтига муяссар бўлган дўстларингизникига ташриф буюришингиз ёки болалар муассасасига мўралашингиз мумкин. Бу муносабатларингизга аниқлик киритади.

Батафсил →
Арслон (23.07-23.08)

Арслон (23.07-23.08)

Бугун ташқи кўринишингизга эътибор қаратишингиз лозим. У севган инсонингизнинг хоҳишлари, эҳтиёжлари ва дидига максимал даражада мос келиши керак. Агар ҳамма нарса уддаланса, жуфтингиз бутун оқшом давомида барча инжиқликларингизни бажаради. Чунки сизга қарши чиқишга кучи етмайди.

Батафсил →
Қовға (21.01-18.02)

Қовға (21.01-18.02)

Бугун ҳеч қандай ҳолатда ваъда берманг! Фақат кечга яқин, меҳнатдан ва тўйимли кечки овқатдан сўнг енгил тин олгачгина беришингиз мумкин. Чунки акс ҳолда сиз мутлақо нотўғри қарор қабул қиласиз ва бу севган инсонингиз билан бўлган муносабатларга анча зарар етказади.

Батафсил →
Балиқ (19.02-20.03)

Балиқ (19.02-20.03)

Бугун севган инсонингиз сизга уй ишларида ёрдам беришига тўғри келади. Қолаверса, у шунчаки яхши маслаҳат билан қутулиб қола олмайди: ё дўконга югуради, ё идиш ювишга қўшилади, ёки плита ёнига занжирланади. Энг муҳими, бу уни жуда қўрқитиб юбормаса бўлди.

Батафсил →